Халқаро Вестминстер Университетида Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида остида «давра суҳбати» бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Халқаро Вестминстер Университетида «Ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ривожланишида рақамлаштиришнинг роли: дунё ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида остида «давра суҳбати» бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва ушбу институт қошида ташкил этилган Ёш таҳлилчилар клуби томонидан Халқаро Вестминстер Университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.