Нью-Делидаги «Минтақавий тинчлик ва барқарорликни таъминлашда Ўзбекистон ва Ҳиндистон хамкорлиги: тахдидлар ва истиқболлар» мавзусидаги «давра суҳбати» тўғрисида

2018 йил 28 сентябр куни Нью-Дели шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Ҳиндистоннинг қўшма тадқиқотлар Институти ўртасида «Минтақавий тинчлик ва барқарорликни таъминлашда Ўзбекистон ва Ҳиндистон хамкорлиги: тахдидлар ва истиқболлар» мавзусида «давра суҳбати» бўлиб ўтди. Ўзбекистон делегациясига Институт Директори Владимир Норов ҳамда Ҳиндистон делегациясига Ҳиндистоннинг қўшма тадқиқотлар Институти Директори, истеъфодаги генерал-лейтенант 
Парванд Кумар Сингх бошчилик қилишди. 

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди. Ҳинд томонига 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унинг асосий йўналишлари етказилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар Институти ва Ҳиндистон қўшма тадқиқотлар Институти ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган интилишларини таъкидлаб ўтган холда икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини таъкидладидар.