СМТИ эксперти Хитойда бўлиб ўтган мудофаа масалалари бўйича халқаро симпозиумда иштирок этди

Тадбир 13 ноябрдан - 28 ноябргача бўлган даврда Пекиндаги Халқ Озодлик Армиясига қарашли Миллий Мудофаа Университети томонидан ташкил этилди.

Симпозиум генераллар ва катта зобитлар даражасида шунингдек, дунёнинг барча минтақалари вакилларидан ташкил топган 67 мамлакат ноҳарбий экспертлари доирасида иштирокчиларни жамлади.

Симпозиум дастури доирасида халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди: Осиё-Тинч океани минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши; Жануби-Шарқий Осиёда ҳудудий қарама-қаршиликлар; Марказий Осиёда барқарорликни таъминлаш бўйича ШҲТнинг фаолияти; Европадаги хавф-хатар ва таҳдидлар; Яқин Шарқдаги терроризмга қарши кураш.

ШҲТ фаолиятига бағишланган ялпи мажлисда СМТИ эксперти С.Валиев Ўзбекистоннинг бошқа Марказий Осиё мамлакатлари билан биргаликда минтақадаги вазиятни тубдан яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлари ҳақида маъруза қилди. Симпозиум иштирокчиларига сиёсий ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, энергия, транспорт ва ахборот-коммуникация соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича минтақа давлатларининг умумий ёндашувлари тақдим этилди.

Симпозиум натижаларига кўра, барқарор ривожланишни таъминлаш, урушлар ва қуролли можароларни олдини олиш ҳамда пайдо бўлаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий инқирозларга халқаро ҳамжамиятнинг биргаликда жавоб бериши учун давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш  бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.