СМТИ ва NESA Маркази ўртасида давра суҳбати

2018 йилнинг 27 февралида Америка Қўшма Штатларининг Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё тадқиқотлари Маркази (NESA Маркази) Ўзбекистон Республикисининг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дж.Вахабов, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори В.И.Норов ва СМТИ бўлим бошлиғи Б.Мустафаев иштирокида давра суҳбатини ташкиллаштирди. Анжуманда Америка томонидан NESA Марказининг илмий декани доктор Р.Кангас, ҳамда Марказ ўқитувчи - ходимлари Б.Тодд, Дж.Джефферис ва Дж.Боннеслар иштирок этишди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ҳамда икки мамлакатнинг илмий таҳлилий марказлари ўртасидаги муносабатлар ўсиб бораётганлиги таъкидланди. NESA Маркази ходимлари Марказий Осиёда умумий манфаатларни кўзда тутувчи тармоқларда  янада фаолроқ ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини таъкидлашди.