СМТИ вакили ШҲТ Форумида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директор ўринбосари Б.Турсунов 2018-йил 24-25 апрел кунлари “Шанхай руҳини илгари суриш, бирдамлик ва ўзаро ишончни  мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш” мавзуидаги ШҲТ Форумида иштирок этди. Тадбир Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши маслаҳатчилари идораси томонидан ташкил этилди.

Форумда ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳамда ҳамкор ва кузатувчи давлатларидан ташриф буюрган мутахассислар иштирок этди, хусусан Афғонистон, Беларус, Қирғизистон, Мўғулистон, Покистон, Россия ва Тожикистон. Хитой томонидан Давлат кенгаши маслаҳатчиларининг вакиллари, мамлакатнинг етакчи илмий-тадқиқот институтлари ва таҳлилий марказлар экспертлари қатнашишди.

Савдо, сармоя, замонавий технологиялар, инфраструктура тараққиёти, анъанавий ва муқобил энергетика, ҳамда маданий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари тадбир муҳокамларида асосий ўрин эгаллади.

Форум якунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директор ўринбосари Б.Турсунов ва ХХРнинг Беларус ва Болгариядаги собиқ элчиси Ву Ҳонгбин томонидан тайёрланди.

Форум қатнашчилари “Тенcент” компаниясининг ахборот технологиялари соҳасидаги фаолияти билан танишдилар. Бугунги кунда мазкур ташкилот томонидан яратилган тармоқ фойдаланувчилари сони 900 миллионга етди, капиталлашув ҳажми эса 42 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.