Биринчи Президентимиз хотираси ёд этилди

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига бориб, Биринчи Президентимиз ҳайкалига гул қўйди. 

Бу марҳум йўлбошчимиз хотирасига ҳурмат, халқларимиз ўртасидаги меҳр-оқибат ифодаси бўлди.

Шунинг билан Туркманистон Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи якунланди.

Тошкент халқаро аэропортида Гурбангули Бердимуҳамедовни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Манба