Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 31 август куни “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Бу монумент она Ватанимиз, мард ва жасур, тинчликсевар ва меҳнаткаш, қаҳрамон халқимиз шарафига қўйилган обида. У Президентимиз ғояси асосида давлатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган. Мамлакатимиз ҳаётидаги улкан воқеалар, хорижий ташрифлар чоғида бу ерга гул қўйиш анъанага айланган.
Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этиб, монумент пойига гуллар қўйди.
Олдингиси
Ватан озодлиги йўлида шаҳид кетганлар хотираси мангу барҳаётдир
Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлди. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
31.08.2023Кейингиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар! Муҳтарам отахон ва онахонлар! Юртимиз келажаги бўлган ёшлар! Ҳурматли меҳмонлар! Бундан роппа-роса ўттиз икки йил муқаддам Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилди. Ўтган даврда биз қанча синовларни бошимиздан ўтказдик, кўплаб қийинчилик ва машаққатларни биргаликда енгдик.
31.08.2023