Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 7 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий саммити тадбирларида иштирок этади.

Тадбир кун тартибига мувофиқ кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш кўзда тутилган.

Манба