Ўзбекистон ва Туркия Президентининг учрашуви бўлиб ўтди

Дубай шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон иқлим саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.

Икки томонлама ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларини янада илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Глобал иқлим ўзгаришларига қарши самарали курашиш борасидаги навбатдаги қадамлар юзасидан фикр алмашилди.

Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Манба