Шавкат Мирзиёев: Биринчи Президентимиз бошлаган ишларни давом эттираяпмиз

Давлатимиз раҳбари Самарқандга сафари чоғида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. 

Марҳумнинг ҳақига Қуръон тиловат этилди.

Ўтганларни яхши амаллари билан эслаш, руҳларини шод этиш муқаддас қадриятларимиздандир. Уламолар билан суҳбатда Ислом Каримовнинг ана шундай инсоний фазилатлари ёдга олинди.

– Ислом ака камтар инсон эдилар. Бу мақбара ҳам ўзларига муносиб бўлган. Бу ерга меҳр берганмиз. Биринчи Президентимиз бошлаган ишларни давом эттираяпмиз. Руҳлари шод бўлсин, илоҳим, – деди Шавкат Мирзиёев.

Аллоҳдан юртимизга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик тилаб дуо қилинди.

Манба