Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Афғонистон Миллий ярашув Олий кенгаши раҳбари билан учрашуви бошланди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси раҳбари Абдулазиз Комиловнинг Тошкентга амалий ташриф билан келган Афғонистон Миллий ярашув Олий кенгаши раиси доктор Абдулла Абдулла билан учрашуви бошланди.

Ташриф кун тартиби Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек, афғонлараро тинчлик мулоқоти билан боғлиқ масалалар бўйича музокараларни ўз ичига олади.

Манба