Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Россия парламентининг юқори палатаси етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклади.

Суҳбат чоғида мамлакатларимиз стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган парламентлараро алоқалар ва алмашинувлар анча фаоллашгани қайд этилди. 

Манба