Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлайди

Европа ташқи алоқалар хизматининг Марказий Осиё, Россия, Шарқий ҳамкорлик, минтақавий алоқалар ва ЕХҲТ бўйича директори Михаэл Зиберт Тошкентда 15–16 июль кунлари бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу юқори даражадаги конференция бугунги кунда Афғонистонда юзага келаётган вазиятни ҳисобга олсак, ўз вақтида амалга оширилаётган тадбирдир.

Бу мулоқот майдони Афғонистондаги вазиятни тинч йўллар билан ҳал этиш, ушбу мамлакатда барқарор тинчликни таъминлаш бўйича биринчидан, аниқ таклифларни ишлаб чиқиш, иккинчидан, афғон муаммосини ечишга қаратилган минтақавий ва халқаро миқёсда ягона ёндашувни шакллантиришга ёрдам беради.

Европа Иттифоқи бу борада Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлайди ва ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр.

Манба