БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш минтақавий бошқармаси вакили билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш минтақавий бошқармаси вакили А. Миттал билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон ва БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси ўртасидаги алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

А.Миттал Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатдаги кўптомонлама ислоҳотларни амалга оширишдаги саъй-ҳаракатларини, Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича прагматик, конструктив ҳамда ташаббускор сиёсатини юқори баҳолади.

А.Миттал гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш борасида БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Шунуингдек, А.Миттал Афғонистондаги гиёҳванд моддаларни етиштиришга қарши курашиш бўйича масалаларни муҳокама қилиш учун СМТИ да давра суҳбатини ўтказишни таклиф қилди.