Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ассамблеясининг «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш учун минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш» га бағишланган давра суҳбати ўтказилади

Жорий йилнинг 12 июл куни Тошкентда БМТ Бош Ассамблеясининг «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш учун минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” тўғрисидаги ресолюсиянинг муҳокамасига баг'ишланган давра суҳбати бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кўмагида ташкил этилади.

Тадбирнинг асосий мақсади - БМТнинг Марказий Осиё бўйича резолютсияси моҳиятини ва аҳамиятини, шунингдек, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлашда минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-актсиядорлик компанияси, Фанлар академияси, Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари, хорижий мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, шунингдек Ўзбекистонда аккредитатсиядан ўтган хорижий журналистлар иштирок этади.