Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги истиқболи муҳокама қилинади

Тошкентда “Ўзбекистон – Беларусь: ҳамкорликнинг янги уфқи ва истиқболи” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан Беларусь Стратегик тадқиқотлар институти (БСТИ) билан ҳамкорликда гибрид форматда ташкил этилган мазкур тадбирда икки давлат дипломатик миссиялари раҳбарлари, эксперт-таҳлилий, илмий-академик доиралари вакиллари – Беларусь томонидан БСТИ, Маркетинг ва нарх тадқиқотлари миллий маркази, Давлат транспорт университети, П.M.Maшерoв номидаги Витебск давлат университети каби нуфузли тадқиқот институтлари мутахассислари, Ўзбекистон томонидан эса СМТИ, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбарлари иштирок этяпти.  

СМТИ директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов таъкидлаганидек, давра суҳбати давомида савдо, иқтисодиёт, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги мулоқотни кенгайтириш бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва жараённи янада ривожлантириш истиқболи тўғрисида батафсил фикр алмашилади.

Манба