СМТИда ўзбек-америка давра суҳбати

СМТИда Атлантика Кенгашининг Евросиё Маркази (АҚШ) мутахассислари билан ҳамкорликда "Ўзбекистон - АҚШ: 28 йил ўтгач" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистон-Америка муносабатларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва истиқболлари муҳокама қилинди, шунингдек халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Америкалик экспертлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида катта қизиқиш билдирдилар. Марказий Осиё давлатлари ўртасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришдаги ижобий силжишлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш жараёнидаги фаол иштирокини юқори баҳолашди.

Тадбир якунида томонлар илмий алоқаларни давом эттириш, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада чуқурлаштириш бўйича янги ғояларни излашга қаратилган қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришишди.