Музокаралар давомида икки давлат раҳбарлари илмий-таълим йўналишидаги шериклик муносабатларини кенгайтиришда томонлар катта салоҳиятга эга эканлигини тасдиқладилар ва уни ривожлантиришда янги суръат беришга келишиб олдилар.
Хусусан, Ўзбекистонда немис тилини ўрганиш бўйича комплекс дастур тайёрлаш, жумладан, мамлакатимиз ҳудудларида Гёте институти фаолиятини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди. Бу эса ўзбек ёшлари орасида сўнгги йилларда оммалашиб бораётган немис тилини ўрганишга бўлган қизиқишни янада рағбатлантиради.
Маълумотларга кўра, 500 мингга яқин ўзбекистонлик талабалар немис тилини ўрганмоқда. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон немис тилини ўрганиш бўйича Осиёда биринчи ўринда турган давлат эканлигини кўрсатади. Шунингдек, Ўзбекистонда немиси тили ўқитиладиган умумий таълим ва махсус таълим муассалари сони 950 дан ва 1,3 мингтага кўпайди. Юртимизда Гёте институтининг тил курсларига талаб йил сайин ортиб бормоқда, биргина 2022 йилнинг ўзида 4 мингдан ортиқ киши немис тилини ўрганди, 8 минг киши немис тили дипломини олиш учун имтиҳон топшириш учун ариза берди.
Бундан ташқари, мамлакатларимиз ўртасидаги академик алмашинув жадал ривожланмоқда. Германиянинг 30 дан ортиқ олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган, мингга яқин ўзбекистонлик талабалар, аспирантлар ва докторантлар ГФРнинг турли университетлари ва илмий марказларида таҳсил олмоқда.
Бунда Ўзбекистондаги Гёте институти ваколатхонаси, академик алмашинув немис хизмати, Германия халқ унивеситетлари ассоциацияси Халқаро ҳамкорлик институти ва Хориждаги мактаблар марказий бошқармаси ваколатхонаси муваффақиятли фаолият юритаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бу йўналишда ҳалқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бежис эмас, чунки Ўзбекистонда таълим соҳасини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Сифатли таълим олиш Конституциянинг янги таҳририда мустаҳкамлаб қўйилган. Ўтган йилнинг ўзида олий таълимнинг қамрови 9 фоиздан 38 фоизга ошди, олий ўқув юртлари сони 70 тадан 200 тага етди ва хорижий университетлар сони ҳам ортиб бормоқда.
Таъкидлаш жоизки, немис тилини сифатли ўрганиш ва таълим бериш йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш Ўзбекистон ва Германия ўртасида ташкил этилган меҳнат миграция соҳасига катта имкониятлар яратмоқда. Аҳолисининг 60 фоизини 30 ёшдан кам ёшлиларни ташкил этган ушбу давлат меҳнат оқимини диверсификация қилишга муҳтож. Ўз навбатида, бу немис томонига Германия иқтисодиёти бошидан кечираётган малакали ишчи кучи етишмовчилигини қоплаш имконини беради.
Яқинда Берлинда бўлиб ўтган музокаралар давомида бу йўналишга старт берилди. Хусусан, кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги Ҳукуматлараро декларациясида меҳнат ва ўқиш визаларини расмийлаштиришни осонлаштириш бўйича музокараларни бошлаш тўғрисидаги келишув имзоланди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Германия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида сезиларли ишлар олиб борилмоқда. 2021-2022 йилларда Германиянинг 9 та компанияси билан Ўзбекистон фуқароларини тиббиёт, қурилиш, ишлаб чиқариш, логистика ва ахборот технологиялари соҳаларида ишга жойлаштириш бўйича шартномалар имзоланди.
2022 – йилда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон фуқароларига Германияда ишлаш учун тил ва касб-ҳунар ўргатиш ўқув маркази ташкил этилди. Айни пайтда марказда 446 нафар фуқаро таҳсил олмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги маълумотларига кўра, айни пайтда Германияда 250 га яқин Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, самарали музокаралар чоғида эришилган келишувлар таълим ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш – Ўзбекистон-Германия мулоқотини муҳим йўналишларидан бири эканлигини кўрсатади. Бу нафақат инсон капиталини ривожлантириш соҳасидаги шерикликни чуқурлаштириш, балки икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурмат руҳини мустаҳкамлашда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Шахноза Кадирова,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
СМТИ бош илмий ходими
Наримон Набиев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
СМТИ етакчи илмий ходими
Предыдущее
Германия поддерживает усилия Центральной Азии стать мостом между Востоком и Западом
Официальный визит Президента Шавката Мирзиёева в Федеративную Республику Германию, состоявшийся 2-3 мая т.г., несомненно, войдет в историю двусторонних отношений как новый этап развития стратегического партнерства между дружественными странами.
05.05.2023