Sars-CoV-2 вирусининг ер юзи бўйлаб тарқалиш суръати юқори бўлиб қолмоқда. Дунёда касалланганларнинг умумий сонига нисбатан ўлим ҳолати қарийб 3,8 фоизни, даволанганларнинг улуши деярли 62,8 фоизни ташкил қилмоқда.
Марказий Осиё (Aфғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон)да касалланиш улуши бутун дунёда аниқланган ҳолатлар статистикасининг атиги 1,09 фоизини ташкил қилади. Тузалганлар кўрсаткичи нисбати 1,2, ўлим ҳолати нисбати эса 0,5 фоизга тенг.
Минтақада даволанганлар сони аниқланган касалланиш ҳолатининг умумий сонига нисбатан 71,1 фоизни, вафот этганлар эса 1,8 фоизни ташкил этади. Таъкидлаш жоиз, минтақада тузалганлар коэффиценти бутун дунё кўрсаткичига қараганда қарийб 9 фоизга кўпроқ, ўлим ҳолати фоизи эса 2 баробар кам.
Статистика
“Worldometers” маълумотига кўра, 3 август соат 17.00 ҳолатига кўра, COVID-19 билан касалланганлар сони 18 миллион 258,4 минг кишини ташкил этди, 693,4 мингдан кўпроқ одам вафот этган.
Касалланиш ҳолати энг кўп қайд этилган давлатлар: AҚШ - 4 миллион 814 минг, Бразилия - 2 миллион 733,7 минг ва Ҳиндистон - 1 миллион 808,2 минг киши.
Ўлим ҳолати: AҚШ – 158 372, Бразилия – 94 130, Мексика - 47 746, Буюк Британия - 46 201, Ҳиндистон – 38 201.
Марказий Осиёдаги вазият
Қозоғистонда касалланганларнинг умумий сони 92 662 нафар, 62 511 киши соғайган, 793 фуқаро вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазири A.Цойнинг сўзларига қараганда, Қозоғистонда COVID-19 билан боғлиқ вазият барқарорлашди. Унинг таъкидлашича, мамлакатда коронавирус чўққиси ортда қолиб, бугунги вазифа бутун қозоқ халқи, бутун соғлиқни сақлаш тизими учун жуда оғир кечган синовда эришилган позицияни сақлаб қолишдан иборат.
Президент Қосим-Жомарт Тоқаев Соғлиқни сақлаш вазирлигини мамлакатда коронавирусдан ўлиш даражасини камайтиришга чақириб, бу кўрсаткич ҳали юқори даражада эканини таъкидлади. Шунингдек, давлат раҳбари ҳукуматга фуқаролар карантин қоидаларига риоя қилишини таъминлаш чораларини кучайтириш зарурлигини ҳам таъкидлади.
Қирғизистонда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 37 129 га етди, 27 927 киши тузалди, 1420 нафар фуқаро вафот этди.
Тожикистонда касалланганларнинг умумий сони 7 495 ни ташкил этади, 6 276 киши тузалди, 61 киши вафот этди.
Дунёдаги сўнгги тенденциялар
«Bloomberg» агентлиги «Airfinity» таҳлилчиларининг маълумотларига таяниб, дунёнинг энг бой мамлакатлари 1,3 миллиард дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакциналарни сотиб олиш бўйича келишув имзолагани ҳақида хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, улар орасида AҚШ, Буюк Британия, Япония ва Европа Иттифоқи мамлакатлари бор. Таҳлилчилар маълумотига қараганда, ушбу давлатлар яна 1,5 миллиард вакцина сотиб олиш ниятида. Мутахассислар фикрича, бундай "агрессив сотиб олиш" бу вакцинани харид қилишда охирги навбатда қолиб кетиши мумкин бўлган бошқа мамлакатлар учун хавф туғдирмоқда. Мақола муаллифлари дори дозалари бутун дунё аҳолиси учун етмаслиги мумкинлигидан хавотирланиб, унча бадавлат бўлмаган мамлакатлар учун 2009 йилдаги ҳолат - бир қатор давлатлар етказиб беришни монополлаштириши юз бериши мумкинлигини тахмин қилишяпти.
Вакцина ва дори ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар, тадқиқотлар
«New York Post» хабар беришича, «Neuro Rx» ва «Relief» компаниялари AҚШ озиқ-овқат ва дори-дармонларни назорат қилиш бошқармаси (FDA) респиратор дистресс синдроми, яъни COVID-19 келтириб чиқарадиган ўпканинг ўткир шикастланишини даволаш мақсадида RLF-100 (Aвиптадил) дори воситасини ўрганиш учун «Neuro Rx»га тезкор кўриб чиқиш мақомини берганлиги ҳақида маълум қилди.
Дастлабки клиник тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ўта оғир аҳволдаги ва COVID-19 туфайли юзага келган нафас олиш етишмовчилиги билан оғриган беморлар қоннинг оксигенациялашиши анча яхшиланганини сезган ва бу турдаги алвеоляр епителиал ҳужайраларни SARS-CoV-2 вирусидан қутқарган ҳамда ўлим кўрсаткичларини сезиларли даражада камайтирган.
Таъкидланишича, «Neuro Rx» тезкор кўриб чиқиш дастурига қўшилиши доирасида FDA компаниядан шифокорлар клиник тадқиқотларнинг жорий 2/3 босқичида иштирок этмаётган касалхоналарда даволанаётган беморлар учун RLF-100 ни сўрашлари учун шифокорлар кенг фойдаланиши мумкин бўлган оммабоп сиёсатни жорий қилишни талаб қилган.
BBC News хабар беришича, Буюк Британияда ҳукумат касалликни 90 дақиқада аниқлаш имконини берадиган COVID-19 учун янги тестлардан фойдаланишни маъқуллади. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири М.Хэнкокнинг сўзларига кўра, тестларни қариялар уйлари, касалхоналар ва лабораторияларга кейинги ҳафтадан етказиш режалаштирилган. Вазир ушбу тестлар нафақат коронавирусни, балки гриппни ҳам аниқлаши мумкинлигини қўшимча қилди.
Италиялик тадқиқотчилар одамлар коронавирусни уй ҳайвонларига юқтириши мумкин, деган тахминни тасдиқладилар. «Deutsche Welle» хабар беришича, олимлар Шимолий Италия, асосан Ломбардиядаги хўжаликларда 540 та ит ва 277 та мушукни ўрганиб чиқиш асосида шундай хулосага келишди. Бу ҳайвонлар вирус юқтирганлар билан ёки эпидемиядан энг кўп жабрланган ҳудудларда яшаган.
Итларнинг 3,4 фоизида ва мушукларнинг 3,9 фоизида антитаначалар аниқланган. Шу билан бирга, одам вирусни мушук ёки итдан юқтириб олиши эҳтимоли номаълумлигича қолмоқда. Шу нуқтаи назардан, Фридрих Леффлер номидаги институт раҳбари Т. Меттенляйтер ит ва мушуклар бугунги кунгача COVID-19 тарқалишида ҳеч қандай рол ўйнамаганлигини, асосий омил эса одамдан одамга юқиш бўлиб қолаётганини маълум қилди.
ТAССнинг Россия саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Д. Мантуровга таяниб хабар беришича, бугунги кунда мамлакатдаги 3 та фармацевтика компанияси коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни ўзлаштира бошлади. Вазирнинг сўзларига кўра, бундай компанияларнинг сони аста-секин ошиб боради ва 2021 йилга келиб Россиянинг фармацевтика саноати ойига COVID-19 га қарши вакцинанинг бир неча миллион дозасини ишлаб чиқаради.
COVID-19 нинг салбий оқибатларини камайтириш ва карантиндан чиқиш чоралари.
Мекленбург-Олд Померания ёзги таътилдан сўнг янги ўқув йилини бошлайдиган Германиядаги биринчи федерал ҳудуд бўлади. «Tagesschau» хабар беришича, март ойи ўрталарида коронавирус пандемияси туфайли мактаблар ёпилгандан бери биринчи марта бу ердаги барча 152,7 минг ўқувчи ўқишни бошлайди.
Мекленбург-Олд Померания Таълим вазирлигининг маълумотига кўра, бошланғич мактаб ўқувчиларига ҳар куни 4 соат, ўрта мактабда эса 5 соат ўқиш кафолатланади. 13 минг ўқитувчидан 400 га яқини инфекция юқтириб олиш хавфи остидаги гуруҳда бўлганлиги туфайли ишга қайтолмайди. Шу сабабли, баъзи дарслар масофадан туриб давом эттирилади. Юқтириш хавфини камайтириш учун барча ўқувчиларни мактаб ичида бир-бири билан кесишмайдиган гуруҳларга бўлиш режалаштирилган. Ҳар бир гуруҳда масофани сақлаш қоидаларига риоя қилинади. Ўқувчилар мактаб автобусида ниқоб тақишлари талаб этилади.
Шунингдек, нашр ўқиш Шлезвиг-Гольштейндаги айрим оролларда ва Гамбургда, бир ҳафтадан кейин эса Берлин, Бранденбург, Шимолий Рейн-Вестфалия ва бутун Шлезвиг-Гольштейнда ҳам бошланишини хабар қилган.
Россияда Роспотребнадзор мактаблар учун коронавирусга қарши чора-тадбирларни юмшатади. Бу ҳақда идора баёнотига таяниб, “Россия газетаси” хабар берди. Ҳозирги пайтда таълим муассасалари олдида нафақат болаларга билим бериш, балки уларнинг соғлигини сақлаш вазифаси ҳам турибди. Таълим вазири С. Кравцовнинг сўзларига кўра, таълим муссасаларида бинога кираётган кишиларнинг тана ҳарорати ўлчанади, биринчи 2 ҳафта давомида ҳар бир мактабда тиббиёт ходими бўлади, мутахассислар дезинфекция ишларини олиб боради.
Кейингиси
Дунёда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият тўғрисида
Охирги сутка давомида Sars-CoV-2 инфекцияси билан касалланишнинг 208 минг янги ҳолати аниқланди, олдинги кунларда бу кўрсаткич ўртача 290 мингни ташкил этган, яъни коронавирус тарқалиши суръати қарийб 28 фоизга пасайган. Соғайганлар улуши 62,8 фоиздан 63 фоизга ошди. Бразилияда сўнгги 2 ой ичида кунлик инфекция юқишининг энг паст кўрсаткичи қайд этилди - 18 минг киши. Бироқ, Ҳиндистон ва AҚШда вазият ҳалиям ташвишли.
04.08.2020