Роберт Кох институти: COVID-19 беморларининг учдан бирида антитаначалар йўқ

Германия ҳукуматининг эпидемиологик фаровонликни таъминлаш соҳасидаги ишчи органи Роберт Кох институти Купферцелле шаҳрида (Баден-Вюртемберг ерида) ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти таҳлилий мақоласига асосланиб.

Лойиҳада 2,2 мингдан ортиқ киши иштирок этган.

Инсон танасида антикорларнинг шаклланиши ва коронавирусга қаршилик кўрсатиш хусусиятларини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, мутахассислар қуйидаги хулосаларга келишди.

1) Илгари коронавирус билан оғриган беморларнинг ҳаммаси ҳам (50 тадан 16) антитаначаларга эга эмас. Мутахассисларнинг фикрига кўра, COVID-19дан соғайган одамлар ҳар доим ҳам иммунитетни ривожлантира олмайдилар ва назарий жиҳатдан улар вирусни қайта юқтиришлари мумкин.

Шунингдек, тадқиқот натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 16,8 фоизида COVID-19га ўхшаш аломатлар (иситма, нафас қисилиши, пневмония, буруннинг оқиши, йўтал ва бошқалар) йўқ.

2) Мутахассисларнинг фикрига кўра, касалликнинг белгисиз кечаётган кишиларни аниқлаш, коронавируснинг эрта олдини олиш ва даволашнинг ягона самарали усули ҳисобланади, шунингдек, Купферцелль шаҳри аҳолиси учун ўтказилган тестлар сонининг сезиларли даражада ошиши куз фаслида коронавируснинг иккинчи тўлқинининг олдини олишга хизмат қилади.

Манба