Франция Ташқи Ишлар Вазирлиги ходими билан учрашув

Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида Франция Ташқи Ишлар Варлиги ходими Диан Софй Треву билан учрашув булиб ўтди. 2017—2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш тўғрисида томонлар ўзаро фикр алмашишди.

Ўзбек-француз ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, ҳамда бошқа ўзаро қизиқарли масалалар муҳокама қилинди.

Ҳозирги кундаги Ўзбекистон ва Франция орасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг жадал ривожига алоҳида урғу берилди. Сўнгги йилларда бир нечта инвестицион ҳамкорлик режаларни амалга ошириш бошланди. Жиззах вилоятидаги “Peugeot Citroen” автомобил ишлаб чиқариш заводининг қурилиши шулар жумласидандир.