Марказий Осиёда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция

Жорий йилнинг 1 июн куни Халқаро озиқ-овқат сиёсати илмий-тадқиқот институти (ИФПРИ) ташаббуси билан Тошкент Халқаро Вестминстер университетида Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат тизимлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистонда аккредитатсиядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари иштирок этдилар.

Конференцияда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори В.Норов Ўзбекистон Республикаси томонидан “Ҳаракатлар стратегияси” доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб бораётган сиёсати тўғрисида маъруза қилди.

Давра суҳбатида-аҳолини сифатли мева ва сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги глобал ва минтақавий муаммолар ва таҳдидлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича замонавий тенденциялар каби мавзулар муҳокама қилинди.