Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик в минтақалараро тадқиқотлар институти
Умумий маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик вa минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) – давлат илмий-тадқиқот муассасадир. Институт 1992 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) давлатнинг илмий – тадқиқот ташкилоти сифатида 1992 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ ташкил этилган.
Асосий тадқиқот йўналишлари
Институт ахборот-таҳлилий ва илмий-тадқиқот фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар:
- Ўзбекистоннинг ички хавфсизлиги ва барқарор тараққиётини таъминлашнинг долзарб масалалари;
- Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик масалалари, минтақа мамлакатлари билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ривожланитириш истиқболлари;
- халқаро хавфсизлик ва глобал ривожланишнинг жорий тенденциялари, Ўзбекистон Республикасининг жаҳон мамлакатлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари билан ҳамкорликни истиқболлари.
Институт фаолияти
СМТИ ўз фаолияти давомида қуйидагиларни амалга оширади:
- тадқиқот йўналишлари бўйича халқаро анжуманлар, мавзули «давра суҳбатлари» ва илмий-амалий семинарлар ўтказиш;
- Марказий Осиёда хавфсизлик масалалари, Ўзбекистон Республикасининг минтақавий ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари борасида қўшма тадқиқотлар олиб бориш;
- Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсати йўналишларига оид давлат дастурлари, концептуал ҳужжатлар ва қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият органлари, илмий-тадқиқот, таҳлилий институтлари ва олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилиш;
- Ўзбекистонда аккредатациядан ўтган хорижий диломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, шунингдек хорижий таҳлилий ва тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик олиб бориш.