Ўзбекистонда янги раҳбар бошқаруви остида бир йил ўтди. Ушбу давр мобайнида мамлакатда массив иқтисодий ислоҳотлар ва динамик ўзгаришлар рўй берди. Ўзбекистон ўзига халқаро сиёсий ва бизнес доиралар, шу жумладан Forbes, The Wall Street Journal, Bloomberg каби етакчи чет эл оммавий ахборот воситалар эътиборини қарата бошлади. Эндиликда Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотлар жараёни ва натижалари халқаро медиа платформалар диққат марказида бўлмоқда ва Тошкент Марказий Осиёда асосий янгилик ва хабарлар берувчи шаҳарга айланди.
Шу билан бирга Ўзбек жамиятининг мамлкатда бўлаётган ўзгаришларга бўлган муносабати анча ўзгарди, халқнинг ислоҳотларга қўшиши мумкин бўлган ҳиссаси ҳар доимгидан кўра аҳамиятли. Бундан ташқари бутун мамлакатни қамраб олаётган сиёсат ва жамиятда рўй бераётган жараёнларни телевидениедаги ҳар кунги ижтимоий муҳокамалари ғоялар генератори бўлиб давлатнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Ш.Мирзиёевнинг кенг кўламли ислоҳотлари иқтисодий соҳада ҳам бошланди. Мамлакат Сенати раиснинг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга кўра, юқори иқтисодий ўсиш ва Ўзбек иқтисодининг ўсиб бораётган рақобатбардошлигини таъминлаш миллий раҳбарият учун биринчи даражали масалага айланди. Президентликнинг биринчи кунларидан бошлаб Шавкат Мирзиёев давлатнинг инвестицион иқлимини ривожлантириш ва миллий иқтисоднинг чет эл инвесторлари учун янада кўркамлигини таъминлаш йўлида сиёсат олиб борди. Ўзбек ҳукуматининг молия, савдо, солиқ ва инвестиция соҳаларида олиб бораётган сиёсат орқали бошлаб юборган иқтисодий либерализацияси Жахон банки, Халқаро Валюта Фонди, ЕТТБ, ОТБ каби халқаро молиявий институтлар томонидан маъқулланди. Сентябр ойидаги миллий валютанинг тўлиқ конвертацияси шу соҳада қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди. Иқтисодий либерализация ва жамият модернизацияси Ўзбекистоннинг янги реаллигига айланди. Ушбу ислоҳотларни халқаро экспертлар “Тошкент бутун эътиборини ўзига қаратган изоляцион ҳолатга тушиб қолган эди, эндиликда эса у қўшнилар ва дунё учун очилмоқда”, дея бахолашмоқда.
Бугунги кунда Ўзбек ҳукумати асосий иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни татбиқ этиш йўлида чет эл консалтинг компаниялари, инвестицион банклар ва бошқа халқаро молиявий институтлар билан ишламоқда. Мамлакат Президенти ташаббуси билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси барча ислоҳотларни тартибга соладиган ва йўл харитаси сифатида хизмат қиладиган хужжат ҳисобланади.
Стратегия мамлакат ривожи учун муҳим ҳисобланган бешта йўналишни аниқлаб беради: давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш; қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш; иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш; ижтимоий соҳани ривожлантириш; хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат олиб бориш. Стратегияда алоҳида эътибор давлат суверенитети ва эркинлигини кучайтиришга, унинг халқаро муносабатларнинг тенг ҳукуқли аъзоси сифатида ўсиб бораётган ўрни, ривожланган демократик мамлакатлар қаторига кириб бориши, атрофида хавфзлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатни халқаро нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган.
Шу муносабат билан, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрасер стратегия ва унинг асосида қўшни мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган янги ташқи сиёсат ёндашуви нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёнинг келажакдаги фаровонлиги ва барқарор ривожланишининг кафолати эканини таъкидлади. Бундан ташқари, халқаро экспертларнинг фикрича, Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилиш ва амалга ошириш суверен Ўзбекистонни ривожлантиришда янги устун эканлигини англатади.
Стратегиянинг мазмун ва моҳиятига таяниб, унинг асосий хусусиятларини ҳисобга олишимиз керак. Биринчидан, Стратегияни қабул қилиш бугунги Ўзбек жамиятида жиддий муаммолар мавжудлигини тан олиш эканини англатади. Бундай ҳолатда, ушбу муаммоларни ечиш ҳам уларнинг тўғридан-тўғри тан олинишидан бошланади. Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти Ҳаракатлар Стратегияси доирасида кенг кўламли ва тарихий ислоҳотларни йўлга қўйиш орқали муҳим қадамни қўйди.
Иккинчидан, биринчи марта бундай кенг кўламли дастур Ҳукумат ва халқ ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот орқали қабул қилинди. Аввал уни қабул қилиш стратегиясининг лойиҳаси оммавий ахборот воситаларида ва Интернетда эълон қилинди ва ҳар бир фуқаро ўз фикрини билдириш, қарашлари билан бўлишиш ва унга ўзгаришлар киритишга имкон яратди. Шу нуқтаи назардан қараганда ўзбек халқи, жумладан, экспертлар ҳамжамияти вакиллари, хусусий сектор, тадбиркорлар, нодавлат ташкилотлар, ҳатто ҳорижий экспертлар ҳам стратегиянинг ҳаммуаллифлари бўлишди. Шу орқали халқ қарор қабул қилиш жараёнида иштирок этиш учун ҳақиқий имкониятни қўлга киритди ва бу умуммиллий муҳокама мавзусига айланди.
Учинчидан, Стратегия нафақат ҳужжат, балки ҳақиқий ҳаракатлар ва аниқ чоралар учун йўл харитасидир. Бу баландпарвоз гаплар ёки ПР кампаниясининг популист декларацияси эмас. Шу боис бугун биз Ўзбекистонда ижобий ва динамик ўзгаришларни кузатмоқдамиз. Ўзбекистон вилоятларига кўплаб ташрифлар аҳолига Президент билан мулоқотга киришиш имконини бермоқда. Ҳукумат ва минтақавий даражада тез-тез ўзгаришлар, шунингдек, ислоҳотларга мойил бўлган ёш вазирларни тайинлаш Ўзбекистон раҳбариятининг модернизация қилишга қаратилган жиддий эътиборини тасдиқлайди.
Тўртинчидан, Ўзбекистон Марказий Осиё бўйича демографик кўрсаткичлари энг йирик бўлган давлат ҳисобланади. Минтақанинг деярли ярим аҳолиси Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади. Мустақилликдан буён Ўзбекистон аҳолиси 50 фоизга (20 миллиондан 32,5 миллионгача) ошди. Бир сўз билан айтганда, минтақадаги ҳар иккинчи одам Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади. Шундай қилиб, Марказий Осиё аҳолисининг ярми ривожланишнинг янги босқичига ўтди.
Шу муносабат билан, Стратегияни амалга ошириш нафақат Ўзбекистонга, балки бутун Марказий Осиё минтақасига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Ўзбекистон минтақанинг барча давлатлари, жумладан, Афғонистон билан чегарадош. Ўзбекистоннинг фаол минтақавий сиёсати ва бутун дунёга очиқлиги Марказий Осиёда янги сиёсий воқеа бўлди.
БМТ Бош Ассамблеясининг 2017 йил сентабридаги мурожаатида Ш.Мирзиёев Ўзбекистон замонавий ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини таърифлаб, Марказий Осиё минтақаси асосий устувор йўналиш эканлигини та’кидлади ва буни "онгли равишдаги танлов" деб атади. У "тинч ва иқтисодий жиҳатдан гуллаб-яшнаётган Марказий Осиё бизнинг энг муҳим мақсадимиз ва асосий вазифамиз", деб таъкидлади. Бундан ташқари, Президент Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитини ташкиллаштириш ташаббуси билан давлатлараро алоқаларни кучайтиришга алоҳида урғу берди. У таъкидлаганидек, "президентлар мунтазам маслаҳатлашув учрашувларини ўтказиш" қўшнилар билан яқинлашиш тенденциясини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Юқорида келтирилган фикрларни тасдиқлаб, президентликнинг дастлабки кунларидан Ш.Мирзиёев қўшнилар билан ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга, Марказий Осиё давлатларининг барча раҳбарлари билан ишончли алоқаларни ўрнатишга қаратилган қатъий ва аниқ қадамлар қўйди.
2017 йилнинг декабрида ўтказилган Парламент мажлисидаги тарихий нутқида Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсат соҳасида ўтган давр мобайнида Ўзбекистон хорижий давлатлар билан, биринчи навбатда, қўшни давлатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришда салмоқли натижаларга эришганини таъкидлади.
Бундан ташқари, Тошкент "Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши - Марказий Осиё" тамойилини амалга оширишга киришди. Натижада минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит яратилди, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик асосида алоқалар мустаҳкамланди.
Туркманистон ва Қирғизистон билан Стратегик ҳамкорликка асосланган алоқалар тузилди. Қозоғистон билан стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди, 2 миллиард долларга тенг бўлган иқтисодий битимлар имзоланди. Тожикистон билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда. Тошкент ва Душанбе ўртасида ҳаво алоқалари қайта йўлга қўйилди. Шу маънода Қирғизистон билан Давлат Чегараси тўғрисидаги Шартномани имзолаш Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш йўналишидаги жиддий қадам бўлди.
Жуда қисқа вақт ичида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 70 фоизга, Тожикистон билан 85 фоизга, Қозоғистон билан эса 30 фоизга ошди. Қўшни Афғонистон билан муҳим ва ўзаро манфаатли битимлар имзоланди, янги иқтисодий ва ижтимоий лойиҳалар бўйича амалий ишлар бошланган.
Марказий Осиё бўйича таҳлилчи Кетрин Пуц, "Тҳе Дипломат" газетасида ёзилишича, икки томонлама алоқаларни тиклаш жумбоқнинг фақат бир қисмидир, иккинчиси - Тошкентнинг кўп томонлама ҳамкорга айлана олиши. Ўзбекистоннинг минтақа билан киришишга қаратилмаган ва ташқи кучларга нисбатан мувозанатли ташқи сиёсати Марказий Осиёда геосиёсий мувозанатни, геосиёсий плюрализмни сақлаб қолишнинг ҳал қилувчи омили ҳисобланади. Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий блокнинг таркибига кирмаслигини, чет элдаги ҳарбий базаларнинг мамлакат ичида жойлаштирилишига йўл қўймаслигини, чет элдаги ҳарбий операцияларда қатнашмаслигини тасдиқлади.
2017 йилда Президентимизнинг 21 та олий даражадаги ташрифлари бўлиб ўтди. Президент 60 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари билан учрашди. Натижада 400 дан зиёд битимлар тузилди ва умумий ҳажми 60 миллиард АҚШ долларига тенг савдо-сотиқ шартномалари имзоланди. Қабул қилинган ҳужжатларни ўз вақтида татбиқ этиш учун хорижий шерикларимиз билан биргаликда амалга оширилаётган 40 та "йўл хариталари" ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Президенти сўнгги 12 ой мобайнида республиканинг стратегик ҳамкорлари, жумладан, Россия, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Туркия ва бошқа давлатларга расмий ташриф буюрди. Фақатгина бу йилда ҳукуматлараро комиссияларнинг савдо-иқтисодий, сармоявий ва технологик ҳамкорлиги доирасида 12 та учрашуви бўлиб ўтди, Ўзбекистоннинг иқтисодий делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифи 130 тага етди, республикага хорижий ишбилармон делегациялар 267 маротаба ташриф буюрди.
Ўзбекистон БМТ, ИҲТ, ШҲТ, МДҲ каби халқаро тузилмалар билан янги даражадаги ҳамкорликни ривожлантира бошлади. Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик қайта тикланди ва Европа инвестиция банки билан ҳамкорлик ўрнатилди. Жахон Банки, Халқаро Валюта Жамғармаси, Осиё Тараққиёт Банки, Ислом Тараққиёт Банки каби халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлик динамик хусусият касб этмоқда. Мамлакатдаги бу каби ижобий ўзгаришлар халқаро майдонда Ўзбекистоннинг нуфузини оширмоқда.
Хулоса ўрнида эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда амалга оширилаётган бундай кескин ўзгаришлар Тошкент билан унинг минтақавий ва халқаро ҳамкорлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун ишончли пойдевор яратди. Ўзбекистон ҳукумати ўз инновацион ва самарали ички ва ташқи сиёсатини тасдиқлади, бу нафақат Ўзбекистон учун, балки барқарор ва равнақ топган Марказий Осиё учун манфаатдор хорижий шериклар учун муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон ҳукумати тасдиқлаган инновацион ва самарали ички ва ташқи сиёсат нафақат Ўзбекистон учун, балки ривожланаётган ва барқарор Марказий Осиёга қизиқиш билдирган хорижий ҳамкорлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ботир Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти директори ўринбосари
Рустам Хурамов - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институтининг етакчи илмий ходими