Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг гендер векторини ривожлантирилиши

Гендерный вектор социальной политики Узбекистана - The Asia Today

Замонавий Ўзбекистон ижтимоий давлат қуриш йўлинига қадам қўйди.   Бу демакки, давлат аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатлари ва энинг эҳтиёжларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш тизимини самарали шакллантириш, фуқаролар, турли қатламлар,  тоифалар, аёллар ва эркаклар, ёшлар ва қариялар фаровонлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни мақсад қилиб қўйганлигини англатади.Аслини олганда, адолатли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш инсон капиталини ривожлантириш ва аҳолининг муносиб ҳаётини таъминлашга қаратилади.

Ўзбекистоннинг ижтимоий сиёсати бозор муносабатларини ривожлантириш шароитларидан келиб чиқадиган жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни юмшатиш, имтиёзларни қайта тақсимлаш орқали муносиб турмуш шароитларини яратиш, бандликни таъминлаш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Давлат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида аёлларнинг ролини оширишга катта эътибор қаратмоқда, аёллар мамлакатнинг 35 миллион аҳолисининг тўлиқ ярмини (50%) ташкил этади. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий - сиёсий фаоллигини ошириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, касб-ҳунарга ўргатиш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, муҳтож аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенглигини таъминлаш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бўлди. Сўнгги йилларда ушбу сиёсат 2022-2022 йилларда иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида хотин-қизлар фаоллигини ошириш Миллий дастури ҳамда оила ва аёлларни тизимли қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармонида ўз аксини топди.

Миллий дастурнинг мақсади аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, қизларнинг таълим ва тарбияси учун зарур шарт-шароитларни яратиш,уларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш ва такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини оширишдан иборат.

Янгиланган Ўзбекистон Конституциясининг 58-моддасида аёллар ва эркаклар тенглиги, давлат жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида ушбу тенгликни таъминлаши тўғрисидаги қоидалар акс эттирилган. Умуман олганда, 40 дан ортиқ норматив ҳужжатларда Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан ижтимоий сиёсат масалалари акс эттирилган.

 Бугкнги кунда Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган Гендер стратегияси амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, 2022 йилдан бери Вазирлар махкамаси ҳузурида оила ва аёллар масалалари бўйича Котибият, Сенатда гендер тенглигига эришиш бўйича комиссия ва қўмита, камбағалликни камайтириш ва бандлик вазирлиги таркибида Оила ва аёллар масалалари бўйича қўмита ўз ишини қайта бошлади.

Ҳозирда барча ташкилот ва муассасалар учун гендер экспертизаси ва гендер аудити талаблари жорий этилди, мамлакатнинг барча муассаса ва ташкилотларида гендер сиёсатини амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли шахс лавозими жорий этилди.

Президентнинг ПК-300 Фармонига биноан 2022 йилда маҳаллаларда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга ижтимоий хизмат кўрсатишни комплекс ёндашув тизими йўлга қўйилди.

Мамлакат аҳолиси учун ишлаб чиқилган "ижтимоий ҳимоя қилишнинг ягона реестри" бўйича ижтимоий дастурларни амалга ошириш учун турли вазирлик ва идораларнинг ижтимоий соҳа мутахассислари, шунингдек, маҳаллалардаги  4500 дан ортиқ хотин-қизлар фаоллари масъул этиб тайинланди.

Аёлларга иш топиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш учун ҳар томонлама мақсадли ёрдам кўрсатилмоқда.

2022-йилда бутун мамлакат бўйлаб 878 000 аёл иш билан таъминланди, жорий йилда эса 230 000 дан ортиқ аёл иш билан таъминланди. Қишлоқ жойларда хотин-қизларни, айниқса, ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан 2018 йилда Халқ банки билан биргаликда оила ва аёлларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган аёллар учун 100,0 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди.

Ўтган ярим йил мобайнида 49 708 нафар аёл кичик бизнес учун 206 миллиард сўм, бошқа тадбиркорлик дастурлари доирасида 39 763 нафар аёл Миллий Банк ва Ўзбекистондаги бошқа банклардан 738 миллиард сўм кредит олди.

2021 йилдан бошлаб "Аёллар дафтарлари" институти, ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида муҳтож аёлларни босқичма-босқич ва тизимли қўллаб-қувватлашнинг махсус тизими сифатида жорий этилди. Ҳозирда  2.5 миллиондан кўпроқ  аёл "Аёллар дафтарлари" га киритилган. Улардан 2 миллиони аллақачон ижтимоий ёрдам олган. Ушбу тизим аёлларнинг эҳтиёжманд тоифалари бўйича ишлайди, бу тизимнинг пировард мақсади аёлларнинг турмуш даражасини босқичма-босқич яхшилашдир.

Мамлакатимизда 2018 йилдан бошлаб аёлларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш учун уй-жой учун ипотека субсидияларининг дастлабки тўловлари ажратилди.

Ўтган йили ижтимоий ҳимояга алоҳида муҳтож аёллардан 8 711 мингининг хонадонлари таъмирланди, 12,9 минг аёл уй-жой шароитларини яхшилади. Масалан, 2022 йилда боқувчисини йўқотган ёки оилада ота-онаси ёки болалари ногирон бўлган 3343 аёлга бирламчи тўловлар ёки ижара ҳақи тўланди. Боқувчисини йўқотган ўн тўрт минг аёл мактабгача таълим муассасаларида болани парвариш қилиш учун ота-она тўловидан озод қилиниб, бу харажатларнидавлат ўз зимммасига олди.

Аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг алоҳида йўналиши - бу олий ўқув юртларига кириш учун таълим имтиёзларидир.

Масалан, 2022 йилда 65225 нафар талаба қизларга 726,8 миллиард сўмлик  7 йилга фоизсиз таълим кредитлари берилди.

 10089 нафардан ортиқ қизларга магистратура мутахассислигида ўқишлари учун 68,3 миллиард сўмлик шартнома тўловлари қопланди.

Ўзбекистонда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёлларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш тизими ҳам такомиллаштирилмоқда, ҳозирда бутун мамлакат бўйлаб жабрланган аёллар учун  28 реабилитация маркази фаолият кўрсатмоқда.

Уларга психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Ўтган йили 1168 аёллар ва уларнинг болалари реабилитация дастурларидан ўтишди. Ҳимоя ордерлари институти - зўравондан бир йилгача ҳимоя қилиш имкониятини берувчи самарали чора ишлай бошлади. 2022 йилда зўравонлик қурбонлари бўлган 49774 аёлларгата ҳимоя ордери берилди.

Юқоридагиларни умумлаштириб, хулоса қилишимиз мумкинки, Ўзбекистонда хотин-қизлар салоҳиятини ривожлантириш, муносиб турмуш шароитларига эришиш, ижтимоий ҳимояланмаган аҳолини турмушини яхшилаш бўйича самарали чора-тадбирлар билан, бандликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини фаол амалга ошириб, хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг ноёб тизими яратилган, бу эса аҳоли фаровонлиг ва инсон капиталининг ўсишига олиб келади.

 

 

 

Лола Саидова 

СМТИ бош илмий ҳодими, юридик фанлар доктори , профессор

Манба