Яқинда Тошкентда бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференцияси хориж оммавий ахборот воситалари диққат марказида турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Шу муносабат билан ушбу мавзуга оид экспертлар баҳолари ва таҳлилий материаллар чоп этилмоқда.
Мазкур жараёнда, айниқса, ўзбекистонлик таҳлилчиларнинг мамлакатимиз томонидан кенг миқёсдаги трансминтақавий ўзаро боғлиқликни шакллантириш бўйича илгари сурилаётган стратегиянинг моҳияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалари алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. Шу маънода, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акромжон Неъматов ва институтнинг етакчи илмий ходими Азизжон Каримов мақоласи дунёнинг қатор оммавий ахборот воситалари саҳифаларида чоп этилди.
Ўзбекистоннинг замонавий ривожланишини диққат билан кузатиб борадиган "Diplomat Magazine" журнали (Голландия) ушбу мавзуни ёритган навбатдаги нашр бўлди.
Журналнинг электрон версиясида эълон қилинган мақола билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://diplomatmagazine.eu/2021/06/30/uzbekistans-strategy-for-building-greater-trans-regional-connectivity/.