Давлатимиз раҳбари Тошкент айланма йўли бўйида “бокс стрит” қуриш лойиҳаси билан танишди.
Йўл бўйида ташкил этиладиган бундай мажмуалар дунё тажрибасида бор. Унда кечаю кундуз ишлайдиган савдо, овқатланиш ва маиший хизмат шохобчалари бўлади. Уларни арзон ва тез қуриш мақсадида юк контейнерларидан фойдаланилмоқда.
Бунинг учун 7 гектар ер ажратилиши режалаштирилган. Объектлар тадбиркорларга электрон-онлайн аукцион орқали сотилади. Уларда 500 дан ортиқ иш ўрни яратилиши мўлжалланган.
Президент Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётган электробусни ҳам кўздан кечирди. «Яшил» транспорт тизимини ривожлантириш, метрополитеннинг кейинги босқичлари ва трамвай йўналишини белгилаш бўйича кўрсатмалар берди.
Олдингиси
Шавкат Мирзиёев: Маҳалла - давлатнинг замини
Президент Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги Дўстлик маҳалласи ҳаёти билан танишди.
18.02.2022Кейингиси
Янгиҳаёт туманини ривожлантиришнинг янги босқичи белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги “Тошкент индекс” савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасини бориб кўрди.
19.02.2022