Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорлик “йўл харитаси”га киритилган устувор тармоқлардаги иқтисодий кооперация лойиҳаларини янада илгари суриш муҳим экани таъкидланди.
Ҳудудлар ва бизнес даражасида фаол мулоқотларни давом эттириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Президентлар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан МДҲ ва ШҲТ доирасидаги мулоқотни кенгайтириш бўйича фикр алмашдилар.
Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
Кейингиси
Президент Қашқадарёга жўнаб кетди
Пандемия шароитига қарамай, иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш, одамлар ҳаётини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда. Ҳудудларда янги корхоналар, турар жойлар бунёд қилинмоқда.
12.11.2020