Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига бориб, Биринчи Президентимиз ҳайкалига гул қўйди.
Бу марҳум йўлбошчимиз хотирасига ҳурмат, халқларимиз ўртасидаги меҳр-оқибат ифодаси бўлди.
Шунинг билан Туркманистон Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи якунланди.
Тошкент халқаро аэропортида Гурбангули Бердимуҳамедовни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
Олдингиси
Самарали музокаралардан сўнг, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи шарафига расмий қабул маросими ўтказилди.
05.10.2021Кейингиси
5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
06.10.2021