“C5+1” шаклидаги ташқи ишлар вазирлари учрашуви давом этмоқда

“C5+1” шаклидаги ташқи ишлар вазирлари учрашуви давом этмоқда

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг “C5+1” шаклидаги учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этмоқда.

А.Комилов меҳмонларни қутлар экан, Марказий Осиё ва АҚШ ҳамкорлигига бағишланган муҳим тадбирда иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюргани учун уларга миннатдорлик билдирди. 

28.JPG

– 2015 йили Самарқандда асос солинган мазкур форматдаги учрашув нисбатан қисқа вақтда ўта муҳим, ўз вақтида ташкил этилган, ўзаро манфаатли минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва кенгайтиришнинг самарали механизмига айланган тузилма сифатида намоён бўлди, – деди А.Комилов. – Бугунги кунга келиб “С5+1” шаклидаги юқори даражали мулоқотлар мунтазамлик касб этди. Бу сўнгги 5 ой ичида айни форматдаги учинчи учрашувимиз.

Тадбирда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ўз ичига олган бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Манба