Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда ҳодиса сабабли ушбу ҳудудда бўлиб турибди.
Давлатимиз раҳбари раислигида Гулистон шаҳрида мутасадди раҳбарлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари, жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда Сардоба сув омбори тўғонининг кутилмаганда очилиши ва унинг оқибатлари атрофлича таҳлил қилинди, тегишли хулосалар чиқарилди.
Аҳоли саломатлигини сақлаш, талафот кўрганларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий объектлар ва қишлоқ хўжалиги майдонларини тезроқ тиклаш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Бугун бутун мамлакатимиз эътибори Сардоба туманидаги табиий офат асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга моддий ёрдам кўрсатишга, маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган. Олижаноб ва меҳр-оқибатли халқимиз ҳамжиҳат бўлиб, Сирдарёга озиқ-овқат, иссиқ кийим-бош ва бошқа зарур маҳсулотлар юкланган кўмак карвонларини юбормоқда.
Олдингиси
Талафот етган тўғонни тиклаш бўйича кўрсатмалар берилди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида юз берган фавқулодда вазият сабабли ушбу ҳудудда бўлиб турибди.
02.05.2020Кейингиси
Шавкат Мирзиёев жабрланганлардан кўнгил сўради
Президент Шавкат Мирзиёев Сардобадаги фавқулодда ҳодиса сабабли Гулистон шаҳрига эвакуация қилинган одамлар билан мулоқот қилиб, улардан кўнгил сўради. Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, ҳаммага ғамхўрлик кўрсатилишини таъкидлади.
02.05.2020