Гулистонда Ёшлар куни байрам тадбирлари “Ёшлар паради” лойиҳаси билан бошланди. Унда 1000 нафар йигит-қиз иштирок этди. Сўнгра “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гуллар кўйилди. “Юрт байроғи” майдонида 10 ёшга тўлган ўқувчилар “Камалак” болалар ташкилотига, 14 ёшга етган ўғил-қизлар эса Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолигига қабул қилинди Шунингдек, байрам дас- тури доирасида “Ҳоким ва ёшлар”, ижтимоий ҳимоя- га муҳтож оилалар фар- зандларининг никоҳ тўйлари, ҳарбий қисмлар ёшла- ри ўртасида “Зукко китобхон” каби тадбирлар уюштирилди. Муҳташам амфитеатрда байрам тантанаси ва гала-концерт ўтказилди.
Унда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев Ўзбе- кистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшларига байрам табриги- ни ўқиб эшиттирди. Вилоят ҳокими Президенти- миз қарорига асосан “Мард ўғлон” давлат муко- фоти билан такдирланган Боёвут туманидаги 30-умум- таълим мактабининг 11-синф ўкувчиси Нодирбек Баҳромов ҳамда Сирдарё туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг оғир атлетика бўйича мураббийи Жавоҳир Қурбоновга ушбу юксак мукофотларни тантанали равишда топширди. “Ёшлар ойлиги” доираси- даги лойиҳалар ғолиблари ҳам муносиб такдирланди. “Энг яхши китобхон оила” тан- лови ғолиби, Сайхунобод ту- манидан Муҳаммад Қаршиев оиласига Президент совғаси — “Спарк” автомашинаси топширилди.