Кавказ мусулмонлари идораси раиси Ўзбекистон Президентини Наврўз билан табриклади

Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодадан қутлов келди. Мактубда, хусусан, шундай дейилган:

"Биз учун ёрқин ва қадрли Наврўз айёми муносабати билан Сиз ва қардош Ўзбекистон халқига самимий табрикларимни билдираман.

Муҳтарам Шавкат Миромонович! Бу байрам менга дилимдаги сўзларни яна бир бор Сизга етказиш, ҳар бир оилага тинчлик ва фаровонлик, бутун Ўзбекистон халқига тараққиёт ва равнақ тилаш имкониятини тақдим этганидан мамнунман. Мен шахсингизни юксак қадрлайман, Сиз, Жаноби Олийларининг тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, маънавий илдизлари муштарак бўлган халқларимиз ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган доно маслаҳатларингиз ва фикр-мулоҳазаларингизга улкан аҳамият қаратаман. 

Шу кунларда Сиз, Жаноби Олийлари - Ўзбекистоннинг атоқли фарзандига энг эзгу тилаклар билдириб, Сизга Яратганнинг раҳмат ва марҳаматлари ёғилишини, Аллоҳ таоло муваффақиятларингизни зиёда қилишини, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилайман."

Манба