Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини Кегейли туманидаги “Ақтуба текстил” корхонасидан бошлади.
Илгари бу туманда саноат умуман йўқ эди. Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш бўйича қилинаётган ишлар, ҳудудлараро ҳамкорлик натижалари бу ерда ҳам сезилмоқда. Хусусан, андижонлик тадбиркорлар билан биргаликда учта лойиҳа ишга туширилди.
Улардан бири – “Ақтуба текстил” йилига 3 миллион донадан зиёд трикотаж ишлаб чиқариш қувватига эга. Бунинг учун Германия, Япония ва Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. 500 та иш ўрни яратилган. Йилига 6 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди, ишчи аёллар билан суҳбатлашди. Чекка ҳудудларда бундай янги корхоналар очилаётгани, хотин-қизлар иш билан таъминланаётганининг аҳамиятини таъкидлаб, буни давом эттириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Корхонанинг ўзида касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ўқув маркази ташкил этилган. Унда яқин маҳаллалардаги ишсиз фуқаролар ҳунар ўрганиб, ўз йўлини топади.
Олдингиси
Ўзбекистон Президенти Франция билан ҳар томонлама шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни Франция Президентининг маслаҳатчиси Изабель Дюмонни қабул қилди. Учрашувда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари ва икки мамлакатнинг ҳар томонлама шериклигини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
03.04.2023Кейингиси
Янги корхоналар ишга туширилиб, навбатдаги режалар белгиланди
Кегейли туманида Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.
30.03.2023