Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қасим-Жомарт Токаев давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлар экан, унинг қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги улкан ҳиссасини алоҳида таъкидлади.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама товар айирбошлашни янада ошириш, саноат кооперациясини кучайтириш, транзит салоҳияти ва ҳудудлараро ҳамкорликдаги кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидладилар.
Шу муносабат билан ўтган ҳафта икки мамлакат ҳукумат делегациялари иштирокида "Бейнеу-Акжигит-Ўзбекистон чегараси" автомобиль йўлининг очилгани мамнуният билан қайд этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида биргаликдаги маданий-гуманитар тадбирларни муваффақиятли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.
Олдингиси
Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков телефон орқали мулоқот қилдилар.
24.07.2019