Ўзбекистон Президенти Дубайга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 30 ноябрь куни амалий ташриф билан Дубай шаҳрига келди.

Аэропортда олий мартабали меҳмонни БАА энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий кутиб олди.

Эртага, 1 декабрь куни давлатимиз раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгаришлари бўйича конференциясида иштирок этади ҳамда ушбу глобал саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.

Манба