Халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкарни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари олий даражадаги мунтазам мулоқотлар давомида эришилган келишувларга мувофиқ изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
Вазир Жайшанкар Ўзбекистон етакчисига Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг саломи ва самимий тилакларини етказди.
Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги боғлиқликни, шунингдек, Афғонистонда тинчликка эришиш ва ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклашга қаратилган минтақавий лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди.
Учрашувда икки мамлакат ҳудудларини фаол жалб қилган ҳолда инвестициялар, инновациялар, савдо, бизнес, логистика, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳим экан таъкидланди.
Мамлакатларимиз “Ҳиндистон – Марказий Осиё” форматидаги самарали мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор экани қайд этилди.
Олдингиси
Ўзбекистон Президенти Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Бугун Тошкент шаҳрида ўтаётган халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.
16.07.2021Кейингиси
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция тадбирларида иштирок этаётган Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеубердини қабул қилди.
16.07.2021