Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун 27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Тадбирда Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель ва минтақамиз мамлакатларининг етакчилари иштирок этиши кўзда тутилган.
Саммит кун тартибига мувофиқ, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Шу кун кечаси Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель Ўзбекистон Республикасига келиши кутилмоқда.
28 октябрь куни Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигига оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилади.
Олий мартабали меҳмон юртимизга ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрига ташриф буюради.
Олдингиси
Қашқадарё вилоятининг ривожи таҳлил қилиниб, келгуси йилги вазифалар белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 25 октябрь куни Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
25.10.2022Кейингиси
Бирламчи бўғиндаги асосий вазифа - касалликларнинг олдини олиш
Президент Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 22-оилавий поликлиникани бориб кўрди.
26.10.2022