Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.
Қозоғистон Президентининг биродар мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси қайд этилди.
Мунтазамлик касб этган ва ишончга асосланган олий даражадаги мулоқотлар кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларининг жадал суръат билан ривожланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳамкорликнинг барча устувор йўналишларда янада кенгайишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Олдингиси
Шавкат Мирзиёев: Ўзгаришларнинг энг катта замини - юртимиздаги тинчлик-осойишталик
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласи ҳаёти билан танишди.
15.05.2021Кейингиси
Халқаро стандартларни жорий этиб, маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди
Президент Шавкат Мирзиёев 17 май куни техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология миллий тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.
18.05.2021