Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун 27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.
Тадбирда минтақамиз мамлакатларининг етакчилари ва Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель иштирок этади.
Саммитда сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Олдингиси
Президент Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида барпо этилган янги хирургия мажмуасини кўздан кечирди. Бу ерда кардиожарроҳлик, трансплантология, нейро-қон томир жарроҳлиги ва реанимация бўлимлари фаолият юритади. Уларда йилига 3 минг нафаргача беморга юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатилади.
26.10.2022Кейингиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахтига келди.
27.10.2022