7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ўзининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини билдирди.
Ўзбекистон Президентининг жорий йил 20-21 октябрь кунлари Туркманистонга амалга оширилган расмий ташрифи давомидаги олий даражали учрашув ва тадбирларнинг самарали натижалари юксак баҳоланди.
Эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни, шу жумладан фаол парламентлараро мулоқотлар ва алмашинувларни давом эттириш орқали амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Шу ҳафта охирида Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг кун тартибидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Олдингиси
Спорт таълими ва илмини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
03.11.2022Кейингиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Жаҳон туризм ташкилоти билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) бош котиби Зураб Пололикашвилини қабул қилди.
07.11.2022