Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон 15 июль куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Покистон давлат мадҳиялари янгради.
Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари ҳам ҳозир бўлди.
Айни пайтда тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Олдингиси
Ўзбекистон Президенти Афғонистон Президенти билан учрашди
15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашув ўтказди.
15.07.2021Кейингиси
Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини кенг кўламда ривожлантиришга келишиб олинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон тор доирада музокара ўтказди.
15.07.2021