Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.
Федерация Кенгаши Раиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, кўп миллатли Ўзбекистон халқининг фаровонлиги ва равнақи йўлидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришга хизмат қилаётган фаол парламентлараро алмашинувлар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.
Парламентлараро иттифоқ ва МДҲ Парламентлараро ассамблеяси доирасидаги яқин ва конструктив мулоқотни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Олдингиси
Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
24.07.2021Кейингиси
Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
24.07.2021