Олий даражадаги музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Жумладан, қуйидагилар қабул қилинди:
– Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
– Икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
– Божхона ишларида ўзаро кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
– Меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;
– Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
– Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;
– Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;
– Савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Тошкент ва Доха шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.
Шунингдек, ташқи ишлар ва адлия вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурлари ҳамда Устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшма платформа яратиш тўғрисида келишув имзоланди.
Олдингиси
Қатар Амири Самарқанддаги обидалар билан танишди
Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг улуғвор меъморий обидаларини кўздан кечирди.
05.06.2023Кейингиси
Ўзбекистон Президенти Италияга келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан 7 июнь куни расмий ташриф билан Рим шаҳрига келди.
08.06.2023