Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 19 ноябрь куни ташриф билан Россияга боради.
Икки мамлакат етакчилари Москва шаҳрида музокара ўтказадилар, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар. Қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши ҳам кўзда тутилган.
Ташриф арафасида Москвада Ўзбекистон ва Россия иккинчи Таълим форуми ва навбатдаги Ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг қўшма тадбирлари ўтказилмоқда.
Олдингиси
Кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни кимё саноатида амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва янги лойиҳалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
17.11.2021