Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун 4-5 февраль кунлари ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади.
Хитой пойтахти жаҳон спорти тарихида иккала Олимпиадани қабул қилган биринчи шаҳар бўлади – 2008 йилда бу ерда XXIX ёзги Олимпия ўйинлари ҳам ўтказилган эди.
Карантин чораларига қатъий риоя этган ҳолда 4-20 февраль кунлари ўтадиган бу галги мусобақада спортнинг 15 та йўналиши бўйича 109 та медаллар тўплами ўйналади. Бу медаллар учун 90 дан ортиқ мамлакат, шу жумладан Ўзбекистондан жами 4 мингдан зиёд спортчи беллашади.
Олимпия ўйинларининг очилиш маросими 4 февраль куни Пекиндаги “Қуш ини” миллий стадионида хорижий давлатлар ва расмий делегациялар етакчилари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтади.
Ташриф дастурига мувофиқ Ўзбекистон Президенти қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Олдингиси
Авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшаши керак – Президент
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 февраль куни чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
03.02.2022Кейингиси
Президент Хитойга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳрига жўнаб кетди.
04.02.2022