Бугун, 21 февраль куни Қоҳирадаги “Ал-Иттиҳодия” саройида расмий ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси давлатимиз раҳбарини самимий қарши олиб, махсус шоҳсупага таклиф этди.
Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат миллий мадҳиялари янгради.
Сўнг давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг икки томонлама олий даражадаги музокаралар бошланди.
Олдингиси
Ўзбекистон Президенти Миср ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикасига расмий ташрифининг биринчи кунини ушбу мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувдан бошлади.
20.02.2023Кейингиси
Ўзбекистон ва Миср Президентлари икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва уларни янги, кенг қамровли шериклик даражасига олиб чиқиш истиқболларини муҳокама қилдилар
Қоҳирадаги “Ал-Иттиҳодия” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг музокаралари бўлиб ўтди.
21.02.2023