Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари муқаддас Рамазон ойи бошлангани билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар дастур доирасида фаол алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонда ШҲТ саммитини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.
Президентларнинг мулоқоти ҳар доимгидек ишчан ва дўстона руҳда ўтди.
Олдингиси
Ўзбекистон Президенти Озарбайжон Парламенти раисини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди.
01.04.2022Кейингиси
Ўзбекистон Президенти Покистон Ҳукумати раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди
5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистон Ислом Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи Имрон Хон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
05.04.2022