Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шерилик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Амалий ҳамкорликни илгари суриш, энг аввало, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, бошқа устувор йўналишларда узоқ муддатли кооперация лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш муҳим экани қайд этилди.
Икки мамлакат ҳукуматлари томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва аниқ дастурлари ишлаб чиқилиши юзасидан келишувга эришилди.
Давлат раҳбарлари бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
Кейингиси
Кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни кимё саноатида амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва янги лойиҳалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
17.11.2021