Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11 апрель куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан ўтказган телефон орқали мулоқотида товар айирбошлаш суръатларини таъминлаш ва қўшма кооперация лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган биринчи галдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Икки мамлакат ишбилармонлари ва ҳудудлари даражасидаги амалий ҳамкорликни илгари суришда апрель ойининг охирида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси имкониятларидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Маданий-гуманитар алмашинув дастури доирасидаги ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
Олдингиси
Сирдарё вилояти инновацион ҳудудга айлантирилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
07.04.2023Кейингиси
Ўзбекистон Президенти Туркия билан саноат кооперациясини ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлигини қайд этди
Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш, инновациялар ва илғор технологияларни жорий қилиш масалалари ҳамда Ўзбекистон-Туркия кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг бошқа жиҳатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни Туркия Республикаси саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк бошчилигидаги делегация билан...
12.04.2023